platina.uz

Жамоатчилик назорати: бунга ким ва нима учун рухсат берган?

Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри, Сергели тумани Қипчоқ кўчасида кузатилган. Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан изоҳ кутиб қоламиз.
Жамият
23 март 2023 йил
Жамоатчилик назорати: бунга ким ва нима учун рухсат берган?

Твиттер фойдаланувчиси Ферузбек Сайфуллаев ушбу ҳолат ҳақида 2 кун аввал пост жойлаган.

Суратларга эса “Тошкент шаҳри, Сергели тумани Қипчоқ кўчасидаги Чинор дарахтлари манашу куйга солинибди” дея изоҳ қолдирган.

Шунингдек, маълумот сифатида Чинор дарахти (Шарқий платан) бизда 4 йилдан буён Ўзбекистон Қизил Китобига киритилганини қайд этган.

Жамоатчилик назорати сифатидаги ушбу постни твиттерда улашаркан, “Бунга ким ва нима учун рухсат бергани ҳозирча номаълум. Лекин бу дарахтларнинг уволи уради ҳали”, деб ёзиб қолдирган.

Суратлардан кўриш мумкинки, ушбу ҳолат ҳудуддаги қурилиш объектида кузатилган.

Аммо орадан икки кун ўтган бўлса-да, на Табиат ресурслари вазирлиги, на Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бирор муносабат бермаган. Биз бу ҳолатга ҳар иккала вазирлик муносабат билдиришига умид қилиб қоламиз.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+