Эртага кундузи 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” маркази таркибидаги «Meteoinfocom» давлат муассасаси маълумотига кўра, эртага кутилаётган G3 даражадаги 5 баллик магнит бўрони фаоллиги туш пайтига тўғри келади. Шу боис мутахассис Эркин Абдулаҳатов бундай вақтдаги магнит бўронида бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш бўйича айрим тавсияларни берди.
Жамият
23 март 2023 йил
Мутахассис тавсиясига кўра, эртага кутилаётган G3 даражадаги 5 баллик магнит бўрони фаоллиги пайтида овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш зарур.
“Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди” демоқда мутахассис.
Шундай экан, тавсияларга амал қилинг, бу эса магнит бўронидан организмингизга салбий таъсир кўрсатишининг олдини олади.