Президент маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади ва бир гуруҳ фаолларни мукофотлади

"Биз маҳаллаларимизни янада обод ва фаровон этишда бундан буён ҳам сизларнинг куч-ғайратингиз, бой билим ва тажрибангиз, бунёдкорлик салоҳиятингизга таянамиз", – деди Шавкат Мирзиёев.
Жамият
22 март 2023 йил
Президент маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади ва бир гуруҳ фаолларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Қадрли ватандошлар!

Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари! Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўп миллатли бутун халқимизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган муҳим сана – Маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг ҳурмат-эҳтиромимни билдираман.

Миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз. Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган бу идоранинг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ишлар аввало бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёшлар, нуроний отахон ва онахонларимизга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар билан уйғун ҳолда олиб борилаётгани диққатга сазовордир.

Айниқса, барча соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими кенг жорий этилиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бермоқда.

Бунинг тасдиғини маҳаллаларда тадбиркорлик ривожланиб, янги иш ўринлари, доимий даромад манбалари яратилаётгани, барқарор ижтимоий-маънавий муҳит мустаҳкамланиб, жиноятчилик камайиб бораётгани мисолида кўриш мумкин. Биргина ўтган йилнинг ўзида маҳалла фаоллари кўмагида юз минглаб ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминлангани, 9 минг 400 дан ортиқ маҳалланинг қарийб 3 мингтаси ёки 31 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани шундан далолат беради.

Маҳаллаларни обод қилиш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишларимиз мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, халқимиз турмуш даражаси ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда сўз юритганда, 2022 йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда бошқа дастурлар доирасида бюджетдан ажратилган қарийб 27 триллион сўм маблағ ҳисобидан 4 мингта маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари амалга оширилгани, юзлаб мактаб, боғча, тиббиёт масканлари барпо этилгани ва янгилангани, электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ ва иссиқлик таъминоти, йўл ва транспорт тизимлари фаолияти яхшиланганини таъкидлаш лозим. 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ушбу мақсадлар учун яна 5 минг 800 та маҳаллага 30 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Энг муҳими, юртдошларимизнинг ижтимоий фаоллиги, ўз маҳалласи, эл-юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик ҳисси ортиб бормоқда. Бу борада “Ташаббусли бюджет” дастури жорий этилгани муҳим рол ўйнамоқда. Ушбу дастур доирасида илгари сурилаётган таклифлар асосида аҳоли ҳаётига тааллуқли кўпгина долзарб масалалар ўз вақтида ва самарали ҳал этилмоқда.

Азиз юртдошлар!

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ролини янада ошириш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади. Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинига ўзи жойлашган ҳудуддаги халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига таклифлар киритиш, кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, аҳоли ўртасида эътирозларга сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун маҳалла раиси томонидан муҳокамалар ўтказиш, ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилиб, “маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади.

Бу йил тарихимизда биринчи марта тажриба тариқасида ҳар бир ҳудуддаги битта туманда “маҳалла бюджети” тизими ўрнатилиб, мол-мулк ва ер солиғининг бир қисмини маҳаллаларнинг ўзида қолдириш кўзда тутилмоқда. Бу эса маҳаллаларимиз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бевосита улар томонидан мустақил ҳал этилишида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тажрибанинг амалий натижаларига қараб, келгусида уни бутун республикамизда йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқамиз. Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг таянч устунига, чинакам халқчил тузилмага айлантириш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз.

Муҳтарам дўстлар!

Юртимизда Наврўз нафаси кезиб юрган мана шундай шукуҳли кунларда шаҳар ва қишлоқларимиз, овул ва маҳаллаларимизда умумхалқ ҳашарлари, улкан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида миллионлаб кўчатлар экилмоқда, янги боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда. Бугунги тинч, эркин ва осуда ҳаётимизни қадрлаш, маҳаллаларда, бутун юртимизда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилалар, бемор ва ногирон инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича эзгу ва савоб ишлар кучайтирилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай олижаноб ишларга бош-қош бўлиб келаётган жонкуяр маҳалла оқсоқоллари ва фаолларига, ўзининг фидокорона меҳнати билан эл-юртимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган барча юртдошларимизга самимий миннатдорлик билдираман.

Биз маҳаллаларимизни янада обод ва фаровон этишда бундан буён ҳам сизларнинг куч-ғайратингиз, бой билим ва тажрибангиз, бунёдкорлик салоҳиятингизга таянамиз. Чунки, Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир.

Сиз, азизларни бугунги байрам билан, юртимизда давом этаётган Наврўз айёми ҳамда кириб келаётган муборак Рамазон ойи билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файз-у барака, серқирра ва масъулиятли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар тилайман”.

Шунингдек, мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш орқали фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу тамойил асосида маҳалланинг ўрни ва нуфузини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги катта хизматлари, халқимиз орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ниетуллаев Тенгелатдин Сейдуллаевич - Бўзатов туманидаги «Эркиндарё» овул фуқаролар йиғинининг кексалар маслаҳат гуруҳи фаоли, Қорақалпоғистон Республикаси

Саидова Дилбар - Шароф Рашидов туманидаги «Жиззахлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли, Жиззах вилояти

Сайдуллаев Сайдислом Хабибуллаевич - Бўка туманидаги «Ёқутхон-Саид» фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти

Сайфуллаев Талип Вахабович - Яккасарой тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, Тошкент шаҳри

Шаймуратов Ибодулла Ақанович - Бандихон туманидаги «Қалдирғоч» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилояти

Шомуротов Тавакал Эргашевич - Марҳамат туманидаги «Бобохуросон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаев Анвархон Ахмадхонович - Косонсой туманидаги «Аҳмадхон ҳожи Косоний» фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

Аширова Ойсара Тоировна - Кармана туманидаги «Дўрман» маҳалла фуқаролар йиғинининг маънавий-маърифий ишлар бўйича кенгаши фаоли, Навоий вилояти

Бегмуратов Жумабай Нургелдиевич - Тўрткўл туманидаги «Оққамиш» овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Бўлтаков Сайдалим - Зафаробод туманидаги «Лолазор» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти

Жалилов Шухрат Умирзакович - Сардоба туманидаги «Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти

Исроилова Махфузахон Нумановна - Хўжаобод туманидаги «Саноатчилар» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Андижон вилояти

Нарзиева Гулнора Абдуллаевна - Қоровулбозор туманидаги «Бўзачи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Бухоро вилояти

Одиров Нурилло Зиядуллаевич - Косон туманидаги «Эсабой» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти

Рамазанова Дурдона Ахмедовна - Янгибозор тумани аёллар маслаҳат кенгаши раиси, «Оқила аёллар» ҳаракати фаоли, Хоразм вилояти

Рузиева Татьяна Викторовна - Термиз шаҳридаги «Темур Термиз сервис» профессионал бошқарув компанияси раҳбари, Сурхондарё вилояти

Сайфуллаев Шуҳрат Ҳошимович - Қўшработ туманидаги «Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд вилояти

Юлбарсов Акрамжон Астанакулович - Фарғона вилояти нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Алматова Уктам Абдуллаевна - Сергели туманидаги «Бирдамлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри

Зияева Зухра Джабар қизи - Данғара туманидаги «Арзиктепа» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Фарғона вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Бобоқулова Холбека Нормурадовна - Чироқчи туманидаги «Ўзбекистон» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қашқадарё вилояти

Шеримбетова Алтинкул Серикбаевна - Томди туманидаги «Қулимбет» оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Навоий вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Захидов Элёрбек Тохтасинович - Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлимининг жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика катта инспектори, Андижон вилояти

Худайбердиев Жахонгир Абдуллаевич - Қуйи Чирчиқ тумани ички ишлар бўлимининг 1-ички ишлар бўлинмаси профилактика катта инспектори, Тошкент вилояти

«Жасорат» медали билан

Хакимов Азимжон Мамирджонович - Фарғона тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Фарғона вилояти

Юсупов Улугбек Долмуротович - Пастдарғом тумани «Зангибойи» маҳалла фуқаролар йиғинидаги электр пайвандловчи, Самарқанд вилояти

«Соғлом турмуш» медали билан

Алламуратова Шарафат Шариповна - Жарқўрғон туманидаги «Қорабуро» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Сурхондарё вилояти

Кулмирзаева Мелихол Узаковна - Қарши туманидаги «Талликурон» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Қашқадарё вилояти

Юнусова Рахима Лутпитдиновна - Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари, Наманган вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдурасулов Жўрабек Эркинович - Олот тумани «Халқобод» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Бухоро вилояти

Қурбонов Зиёдулла Ботирович - Жомбой тумани «Катта қишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Самарқанд вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Абдиманнопов Абдулхафиз Абдухошимович - Андижон тумани «Саддатаги» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Андижон вилояти

Атауллаев Одилжон Касимович - Нурафшон шаҳри «Чиғириқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Тошкент вилояти

Жўрабоев Хуршид Абдувалиевич - Нуробод тумани «Жом» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Самарқанд вилояти

Имамов Санжарали Толкинович - Чилонзор туманидаги «Лаззатли таом зираворлари» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри

Норбоев Ўткурбек Соҳаталиевич - Поп туманидаги «Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Наманган вилояти

Рахимов Жамшид Орифжонович - Мингбулоқ тумани «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Наманган вилояти

Рахимова Нигара Атабековна - Элликқалъа тумани «Қирққизобод» маҳалла фуқаролар йиғинидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ишлаб чиқариш таълими устаси, тикувчи, Қорақалпоғистон Республикаси

Холматов Иброхимжон Уктамович - Учкўприк туманидаги «Катта Қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Фарғона вилояти

Худайберганова Радхо Аллабергановна - Урганч тумани «Туркманлар» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Хоразм вилояти

Ҳамраев Ҳомиджон Бозорович - Ховос туманидаги «Ховособод» маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+