Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойи 23 мартдан бошланишини маълум қилди. Ўзбекистон президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.
Жамият
21 март 2023 йил

Рамазон ойи 23 март, пайшанба кунидан бошланиши маълум бўлди.
Президент “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.