platina.uz

Халқаро жиноят суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди

Россия президенти Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда.
Жаҳон
17 март 2023 йил
Халқаро жиноят суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди

Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда. Айтилишича, бунинг учун шахсан Путин жавобгар, деб ҳисоблаш учун «оқилона асослар» бор.

Худди шундай ҳибсга олиш ордери Россия президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳам чиқарилган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова ушбу қарорга изоҳ билдириб, ҳеч қандай аҳамияти йўқлигини айтди.

"Халқаро жиноий суднинг қарори мамлакатимиз учун аҳамиятга эга эмас, шунингдек, ҳуқуқий жиҳатдан ҳам. Бу орган билан Россия ҳамкорлик қилмайди. Ҳибс ҳақидаги эҳтимолий "рецептлар" биз учун юридик кучга эга эмас", деди Захарова.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+