Президент автомобиль ҳайдаб ўтган Сурхондарёдаги йўлда таъмирлаш ишлари бошланди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўзи автомобиль бошқариб, Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифатини танқид қилган эди. Мазкур йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди.
Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цементо-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.
Бугунги кунда қурилиш объектида асос ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг ўзи ушбу йўлда автомобиль бош




