"Права"нгизни алмаштиришингиз учун яна бир қулайлик яратилди

Аввалроқ эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддатига кам вақт қолгани сабабли “права”нгизга бир қараб қўйишингизни эслатиб ўтгандик.
Жамият
15 март 2023 йил
"Права"нгизни алмаштиришингиз учун яна бир қулайлик яратилди

2023 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски "права"лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигини ҳисобга олган ҳолда  18-19-20 ҳамда 22 март кунлари ДХМ ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари томонидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имкони яратилди.

Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилди.

Бунда, юқорида қайд этилган кунларда ДХМлар ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари орқали ҳайдовчиларимиз эрталаб соат 9:00дан кечги соат 18:00 гача хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга  ёки ИИББ ЙҲХБ  мурожаат қилишингиз балки уйдан туриб ЯИДХП буюртма беришингиз мумкин.

Жорий йил февралдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 5 500 дан ортиқ фуқаро ушбу таклиф этилаётган тартибдан фойдаланган ҳолда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштирган (почта орқали уйларига етказиб берилган).

Маълумот учун:

Бугунги кунга келиб 2010 йилгача берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 200 мингдан ортиқни,

2010–2012 йилларда берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 100 мингдан ортиқни,

2013–2015 йилларда берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 150 мингдан ортиқни,

2015 йилдан кейин берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 150 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.

Жорий йилда 600 мингдан ортиқ эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилиши лозим.

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлиги давлат хизматларини тақдим этиш жараёнида қулайликларни яратишда давом этади.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+