platina.uz
Жамият

Навоийда бюджет маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар фош этилди

Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йил июнь-декабрь ойларида 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.
Навоийда бюджет маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар фош этилди

Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Н.О.нинг Навоий вилояти, Хатирчи тумани Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан ҳамда бўлимдаги ижтимоий-маънавий муҳитдан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўриб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра, муаллифнинг шикоятлари ҳамда тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юборилган эди.

Шунга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йил июнь-декабрь ойларида 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, буджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 26 февраль куни Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисм «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ушбу жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid