Бухорода бировнинг эри билан "ўйнашиб юрган" аёл тиз чўктирилиб, самосуд қилинди

Ижтимоий тармоқларда аёл бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлгани учун самосуд қилаётгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, Жондор тумани "Паҳлавон" маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган З.Ф. турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатларга киришган туманнинг "Янгиобод" маҳалласида яшовчи Д.Д.ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, ушбу жараённи видеотасвирга олган.
Туман судининг қарорига кўра, З.Ф. МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга БҲМнинг 4 баравари, яъни, 1 млн 200 минг сўм жарима жазоси тайинланган.




