Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Тожикистонда 12 март куни ер силкиниши кузатилди. Зилзилалар кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Марказ маълумотига кўра, Тошкент вақти билан 20:26 да (Гринвич бўйича 15:26 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Координаталар: 39,31 градус шимолий кенглик; 67,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 260 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 63 км;
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 93 км.