Тожикистонда 4,5 балли зилзила содир бўлди
Тошкент вақти билан соат 22:31 да Тожикистонда навбатдаги ер силкиниши қайд этилди.
Жаҳон
9 март 2023 йил
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 09.03.2023 йил, Тошкент вақти билан 22:31 да (07.03.2023 йил, Гринвич бўйича 17:31 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 37,77 градус шимолий кенглик; 71,62 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 220 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 440 км жанубий-шарқда.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 3,8 балли зилзила содир бўлгани хабар бергандик.