Равшан Эрматов янги лавозимга тасдиқланди

Осиё футбол конфедерацияси Қўмитларига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов номзоди тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов айни дамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳам саналади.