Навоий ҳокими саноат зоналари учун 1 млрд.дан кўп пул ажратди
Вилоят ҳокими имзолаган фармойишга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Навоий ҳудудий филиалига 968 млн. сўм, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Навоий вилояти филиалига 310 млн. сўм пул берилади.
Жамият
11 март 2023 йил
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов вилоятдаги саноат зоналари учун 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратди.
У имзолаган фармойишга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Навоий ҳудудий филиалига 968 млн. сўм, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Навоий вилояти филиалига 310 млн. сўм пул берилади.
Пуллар Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳудудларда ташкил этилган кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатлари учун сарфланади.