Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11−15 март кунлари 5 та вилоятнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Жамият
10 март 2023 йил
Республика Гидрометеорология хизмати тоғли ҳудудлар аҳолисига мурожаат қилди.
Маълум қилинишича, жорий йил 11-15 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.