platina.uz

Демократлашаётган қоидалар: Бош вазирни тайинлашда халқ вакиллари барча бирдек иштирок этади

Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини илгари суриш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия иродасига боғлаб қўйилган эди.
Жамият
10 март 2023 йил
Демократлашаётган қоидалар: Бош вазирни тайинлашда халқ вакиллари барча бирдек иштирок этади

Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини илгари суриш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия иродасига боғлаб қўйилган эди. Энди эса тартиб ўзгаради.

Янгиланаётган Конституция илғор хорижий тажриба инобатга олиниб, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда. Бош вазир номзодини Қонунчилик палатасига тақдим қилишдан олдин Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш тартиби жорий этилмоқда. Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент Бош вазирни лавозимга тайинлайди.

Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг Бош вазир номзодини кўриб чиқишдаги иштироки таъминланади. Яъни, бу борадаги қоидалар янада демократлаштирилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+