platina.uz
Жаҳон

Туркиядаги зилзилалар келтирган зарар миқдори маълум қилинди

Шунингдек, зилзила натижасида 600 мингдан ортиқ хонадон ва идоралар жойлашган 200 мингдан ортиқ бинолар вайрон бўлган.
Туркиядаги зилзилалар келтирган зарар миқдори маълум қилинди

БМТ Тараққиёт дастурининг Туркиядаги доимий вакили Луиза Винтон феврал ойи бошида Туркия ва Сурияда юз берган зилзилаларнинг иқтисодий зарари ҳақида маълумот берди.

Винтоннинг айтишича, зилзила сабаб фақат Туркиянинг ўзида 100 миллиард доллардан ошиқ зарар вужудга келган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, зарарни баҳолаш ҳали ҳам давом этмоқда ва 16 март куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа иттифоқи донор давлатлари конференциясида якунланади.

«Зарар 100 миллиард доллардан ошиқроқ бўлиши аллақачон аниқ», дейди Уинтон Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Маълумотга кўра, зилзила натижасида 600 мингдан ортиқ хонадон ва идоралар жойлашган 200 мингдан ортиқ бинолар вайрон бўлган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid