Тошкентда 10 мартдан иситиш тизими ўчирилади
Март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганини инобатга олинган.
Жамият
6 март 2023 йил
10 мартдан пойтахтда 2022–2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганини маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
«Шундан келиб чиқиб, март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022–2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз», дейилади ҳокимлик хабарида.