platina.uz
Жамият

Бухорода суди бўлаётган 22 фуқаронинг охирги сўзлари тингланди

Бухорода суди бўлаётган 22 фуқаронинг охирги сўзлари тингланди
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Олий суд хабар берди. Бугунги суд мажлисида судланувчи Даулетмурат Тажимуратовнинг музокара сўзи тингланди. Шунингдек, 22 нафар судланувчининг охирги сўзлари эшитилди. Шундан сўнг суд ҳайъати қарор чиқариш учун маслаҳатхонага кирди. Суд қарори эълон қилинадиган куни ва вақти ҳақида қўшимча маълум қилинади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нукус воқеаларида айбланган 22 нафар судланувчига оид жиноий иши Бухорода кўрилаётганлиги ҳақида берилган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid