platina.uz
Таҳлил

Нукус воқеалари бўйича Даўлетмурат Тажимуратовни 18 йилга, Лолагул Қаллихановани 11 йил озодликдан маҳрум қилиш сўралди

Нукус воқеалари бўйича Даўлетмурат Тажимуратовни 18 йилга, Лолагул Қаллихановани 11 йил озодликдан маҳрум қилиш сўралди
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни ўз ишини давом эттирмоқда. Аниқланишича, Даулетмурат Тажимуратов Конституцияга киритилаётган тегишли ўзгартиришлар бўйича норозилик митингини ўтказиш бўйича Жўқорғи Кенгесига расман мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан митинг 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган. Суд мажлисида гувоҳ ва айбланувчиларнинг кўрсатмалари ва намойишлар бўлиб ўтган кунларда тасвирга олинган видеоматериаллар таҳлил қилинмоқда. Хусусан, оммани тинчлантириш мақсадида ишлатилган қуроллар ва уларнинг таъсир кучи ҳамда қуролларни қўллашдан олдин омманинг огоҳлантирилганига оид ҳолатлар ҳам ўрганилмоқда. Нукус воқелари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага 11 йил, Спортчи Азамат Турдановга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради Ахмет Сметуллаевни 8 йилга, Даўлетмурат Жиемуратовни — 9 йилга, Бахтиёр Қадирбергеновни — 8 йилга, Байрам Сейтниязовни — 7 йилга, Аллабай Токимбетовни — 9 йилга, Қаҳарман Сейтимовни — 6 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган. Азамат Нуратдиновга давлат айбловчиси 7 йил, Саидабулла Медетовга — 7 йил, Нурлан Найиповга — 7 йил, Пўлат Шамшетовга — 7 йил, Разбек Бекмуратовга — 8 йил, Султанбек Каиповга — 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини суддан сўраган. Пўлат Нурниязовни айблов томони 6 йилга, Сайипназар Калимовни — 7 йилга, Нурлан Султамуратовни — 5 йилга, Арислан Темирхановни — 7 йилга ва Амирбек Адилбековни — 7 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган. Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга айблов томони 3 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланишини сўраган. Бухоро вилояти судида Нукус шаҳрида 1-2 июль кунлари содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича суд жараёнлари охирлаб қолди. Ҳозирда тарафларнинг муҳокамаси бўлмоқда, кейин судланувчиларга охирги сўз берилади. Шундан сўнг судья ҳукмни эълон қилади. Суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари иштирок этишмоқда. Олинган маълумотларга кўра, жараёнлар белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилмоқда. Комиссия аъзоларининг кўмаги билан суд жараёнларини “Америка овози” мультимедиа ахборот воситаси мухбир ва муҳаррири Навбаҳор Имомова ҳам кузатиб бормоқда. Аввалроқ Бухорода Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларда иштирок этган 22 нафар фуқаронинг суд иши кўрилаётгани ҳақида хабар қилгандик.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid