Саида Мирзиёевани ранжитган масалага депутатлар жим қараб турмади

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши; таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;(Амалдаги қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликка нисбатан белгиланган жарималар миқдори фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорни ташкил этади).
худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини назарда тутувчи нормани киритиш назарда тутилган.(Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маъмурий қамоққа олиш билан боғлиқ жазо чораси мавжуд эмас). Шунингдек, Жиноят Кодексига ҳам таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этган тақдирда ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишини мустаҳкамловчи янги норма қўшиш таклиф этилган. Қонун лойиҳаси ташаббускорларининг изоҳлашича, таклиф этилган қонун лойиҳаси билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ўқитувчиларнинг иш самарадорлигини ошириш, лавозим мажбуриятига кирмайдиган вазифаларга жалб этиш жараёнларига барҳам бериш учун жуда муҳим. “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Aлишер Қодировнинг қайд этишича, Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг энг катта муваффақиятларидан бири шубҳасиз, педагогларни пахта даласига жалб қилишни бутунлай чекланганидир. — Лекин мажбурий меҳнатнинг айрим кўринишлари ҳамон сақланиб турибди. Шу боис, ушбу қонун лойиҳаси билан жазо чоралари янада кучайтирилмоқда ва партиямиз бундай қонун лойиҳаларини сўзсиз қўллаб-қувватлайди. Зотан, педагогикага қилинган хиёнат — мамлакат келажагига қилинган хиёнатдир, – дейди у. Дарвоқе, Саида Мирзиёева ҳам мазкур масалада муҳим чақириқ билан чиққани ҳақида ёзгандик. Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида мазкур қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаёқ қабул қилиниши эса Саида Мирзиёевани ранжитган масалага депутатлар ҳам жим қараб турмаганидан далолатдир.
