platina.uz
Жамият

ТАТУнинг ётоқхонага жойлаштирилган талабалари эртага уйига кузатилади

ТАТУнинг ётоқхонага жойлаштирилган талабалари эртага уйига кузатилади
Тошкент Ахборот технологиялари университетининг таътил якунига етмай пойтахтга келган талабалари ётоқхонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги  матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича,  масъуллар вазиятни жойига бориб назоратга олишган. Талабаларни эртага ўз уйларига етиб олишлари учун шароит яратилади. Шунингдек, бошқа шикоят тушган олий таълим муассасаларидаги шароитлар ҳам жойида ўрганиляпти, дейилади вазирлик хабарида. Аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ётоқхонага эртароқ келиб, ўқишга тайёргарлик кўриш ёки бошқа мақсадли ишларни кўзлаб ҳудудлардан таълим муассасаларига келиб бўлган талабаларга қишки қўшимча таътилни ўз яқинлари билан бирга ота-оналари бағрида самарали ўтказишлари тавсия қилган ҳолда расмий муносабат берган эди. Эслатиб ўтамиз,  талабалар турар-жойида яшовчи талабаларнинг узайтирилган таътил сабаб 18 январгача бўлган тўлов миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши ҳақида хабар берган эдик
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid