Дубайда саратондан хасталаниб, оғир аҳволга тушиб қолган ватадошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
25 декабрь 2022 йил
Мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонаси Бирлашган Араб Амирликларида оғир касалликка чалинган ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Мамлакатимиз консуллик ваколатхонасидан олинган маълумотга кўра, ватандошимиз Б.М. саратон касаллигига чалиниб, аҳволи оғирлашиб қолгани сабабли иш ўрнини йўқотган, тиббий муолажалар олиш мақсадида барча маблағини сарфлаб қўйган. Шу боис у Бош консулхонага мурожаат қилиб, Ватанга қайтиш юзасидан кўмак сўраган.
Консулхона ходимларининг БААда фаолият юритаётган халқаро хайрия ташкилотлари ва "Uzbekistan airways" авиакомпанияси ваколатхонаси билан олиб борган музокаралари натижаси ўлароқ, юртдошимиз Ватанга қайтарилди. Унинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, "Дубай-Тошкент" йўналиши бўйича бепул авиа чипта билан таъминланган ва кеча Ўзбекистонга учиб келган.