platina.uz
Жамият

Тошкентда ўқиётган андижонлик талабалар Янги йил байрамида уйларига бепул автотранспортда етказиб қўйилади

Тошкентда ўқиётган андижонлик талабалар Янги йил байрамида уйларига бепул автотранспортда етказиб қўйилади

Андижон вилояти Транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган бир гуруҳ талаба ёшлар Андижонга бепул олиб келинади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

– Янги йил байрами олдидан Тошкент – Андижон поездига билет топиш анча қийин бўлади, автомашинада қайтиш учун эса байрам арафасида йўлкира бирмунча қиммат бўлиб кетади, – дейди Андижон Транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов. – Бу айниқса, талабаларни қийин аҳволга солиб қўяди. Ана шундан келиб чиқиб, талабларга қулайлик яратиш, уларга кўмаклашиш мақсадида ушбу хайрли ишга қўл урдик. Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган, янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига келадиган андижонлик талабаларни олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади.   Бундан ташқари, имкон қадар кўпроқ талабаларни олиб келиш учун йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомобиль эгаларини ушбу хайрли ишга қўшиш таклифи билдирилди. Автомашиналар 27 декабрь сешанба куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидан соат 12.00 да Андижонга жўнайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган андижонлик талабалар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid