platina.uz
Жамият

Андижондаги қуюқ туман оқибатида 8 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди (видео)

Андижондаги қуюқ туман оқибатида 8 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Андижон-Шаҳрихон йўлида қуюқ туман ва йўлнинг музламалиги сабаб ўнлаб машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео хабар тарқалди. [video width="480" height="854" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2022/12/а11варя-1.mp4"][/video] Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича,  ҳақиқатдан ҳам Асака тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлнинг 420 километрида 8 та автомашиналар иштирокида ЙТҲ юз берган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автотранспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда Асака тумани ЙҲХГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай об-ҳаво шароитида тезликни оширмасдан оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid