platina.uz

​Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Аэропорт учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Жамият
Кеча, 9:25
​Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

​Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади.

2025 йил 13 март Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 2025 йил 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддат - 1983 йилдан бери ишлатилиши муносабати билан ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Хусусан, 1554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади.

Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” олиб боради.

Шу пайтгача Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди – парвозлар ҳафтасига икки марта кичик L-410 самолётларида амалга ошириларди.

Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий АТR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+