Павел Дуров Францияда ҳибсга олинди
Агар унинг айблари исботланса, 20 йилга қамалиши мумкин.
Жаҳон
25 август, 5:53
Telegram асосчиси Павел Дуров Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
Унга нисбатан бир қатор айбловлар, хусусан, терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Telegram’даги педофилияга асосланган контент кабилар илгари сурилмоқда.
Дуров Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса, у 20 йилга қамалиши мумкин.