Павел Дуров Ўзбекистон таассуротларини эълон қилди
Телеграм асосчиси мамлакат ҳақида илиқ фикрлар билдириб, йил охиригача яна келиши мумкинлигини айтган.
Телеграм асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари таассуротлари билан бўлишди.
"Бу ҳафта мен Ўзбекистонга ташриф буюрдим ва жуда хурсанд бўлдим. Ўзбекистон Телеграмни яхши кўради: мамлакатнинг 37 миллион аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи Телеграмдан фойдаланади ва уларнинг бутун иқтисодиёти бизнинг платформамизда бошқарилади (мамлакатдаги ҳар бир ташкилотда Телеграм боти ёки канали мавжуд). Биз бу машҳурликдан фахрланамиз", дея ёзган Дуров.
Мессенжер асосчиси Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи уни ҳайратда қолдирганини таъкидлаган.
Павел Дуров бундан ташқари йил охиригача яна Тошкентга келишини инкор этмаган.