Тошкент вилоятида йўловчи ва инспектор ўртасида низо юз берди
Ходимлар рейд давомида йўловчи ташиш қоидаларини текшириш учун енгил машинани тўхтатган. Текширув пайтида салондаги йўловчилардан бири соғлиғида муаммо борлиги маълум бўлган.

Тошкент вилоятида йўловчи ва инспектор ўртасида низо келиб чиқди. Ҳолат акс этган видео тармоқда тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт назорати инспекцияси расмий баёнот берди.
Унга кўра, ҳудудий бўлим ходимлари рейд давомида йўловчи ташиш қоидаларини текшириш учун енгил машинани тўхтатган.
Текширув пайтида салондаги йўловчилардан бири соғлиғида муаммо борлигини айтгач, инспекторлар ҳайдовчига ҳаракатни давом эттиришга рухсат берган.
Шунга қарамай, юзага келган келишмовчилик сабабли масъул ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Текширув якунига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
