platina.uz
Жамият

Тошкент метросида йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 млн 182 минг нафар йўловчи фойдаланди. Бу метро тарихидаги бир кунлик янги рекорд бўлди. Аввалги рекорд 14 сентябрда қайд этилган бўлиб, ўша куни метро 1 165 550 нафар йўловчига хизмат кўрсатган.

Тошкент метросида йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича навбатдаги рекорд қайд этилди.

Метрополитен ахборот хизматига кўра, 21 сентябрь куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича навбатдаги рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шу куни метрополитен хизматларидан жами бўлиб 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди.

Таъкидлаш жоиз, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 2026 йил 14 сентябрь куни қайд этилган бўлиб, ўша куни метрополитен хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланган. Янги кўрсаткич аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Энг гавжум бекат Чилонзор бекати бўлиб қолмоқда. Бекатдан бир кунда 64 мингдан зиёд йўловчи фойдаланди. Кейинги ўринларни Буюк Ипак йўли ва Беруний бекатлари эгаллади. Чинор ва Олмазор бекатлари ҳам энг гавжум йўналишлар қаторига кирди.

Октябрь ойида метрополитенда бир кунда ташиладиган йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

Тошкент метрополитенида 1 200 000-йўловчини алоҳида аниқлаш ҳамда унга махсус имтиёз ёки совға тақдим этиш ташаббуси режалаштирилган. Шунингдек, 2026 йил давомида харид қилиниши ва Тошкент метрополитенига етказиб берилиши режалаштирилган 14 та замонавий ҳаракат таркибининг барчаси вагонлар паркига олиб келинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid