platina.uz
Жамият

Самарқандда болалар мактабга эшакда қатнаяпти

Каттақўрғон туманидаги 84-мактаб тумандан 40 км узоқ экани, йўллар эса асосан сўқмоқлардан иборат бўлгани учун ўқувчилар дарсга эшакларда қатнайди. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, ҳозирда мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу олис ва тоғли ҳудудларда ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатнашларини таъминлаш, шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури кўриб чиқилмоқда.

Самарқандда болалар мактабга эшакда қатнаяпти

Тармоқда ўқувчилар эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат бўйича изоҳ берди.

Айтилишича, видеода акс этган ҳолат Каттақўрғон туман марказидан 40 километр узоқликда жойлашган “Бургансой” МФЙ Олмосувон қишлоғидаги 84-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Ушбу ҳудуд Қўшработ тумани билан чегарадош бўлиб, тоғ ёнбағирларидаги кичик ва тарқоқ қишлоқлардан иборат. Ички йўллар асосан сўқмоқлардан ташкил топган.

Айни пайтда асосий мактабда 92 нафар ўқувчи, мактаб филиалда эса 21 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб филиали билан асосий бино ўртасидаги масофа 3 километр, асосий бинога қатнайдиган энг олис масофа эса 4 километрни ташкил этади. 5–11-синфларда жами 74 нафар ўқувчи таҳсил олади. Шундан Олмосувон қишлоғидан 45 нафар, филиал ҳудудидаги Қўшамазор қишлоғидан 13 нафар, Тўлали қишлоғидан 17 нафар ва Жилқиҳайдар қишлоғидан 17 нафар ўқувчи асосий бинога қатнайди.

“Тоғли ҳудуд ва аҳоли пунктларининг тарқоқ жойлашгани сабабли маҳаллий аҳолининг аксарият қисми, жумладан, кундалик ҳаракатланишда ушбу уловлардан фойдаланади”, дейилади расмий изоҳда.

Қайд этилишича, ҳозирда мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу олис ва тоғли ҳудудларда ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатнашларини таъминлаш, шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури кўриб чиқилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid