platina.uz
Спорт

Тарихий натижа: Ўзбекистон шахмат олимпиадасида яккапешқадамга айланди

Айниқса Нодирбек Ёқуббоев ва Ниҳал Сарин ўртасида баҳс кескин курашларга бой бўлди. Энди Ўзбекистон-1 жамоаси 23 сентябр куни турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиси Хитой билан беллашади.

Тарихий натижа: Ўзбекистон шахмат олимпиадасида яккапешқадамга айланди

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди ва Шахмат олимпиадасида яккапешқадам бўлиб олди.

21 сентябр куни Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6-тури ўтказилди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли эркаклар жамоаси ғолибликка асосий даъвогарлардан бири саналган Ҳиндистон вакиларига қарши дона сурди.

6-тур арафасида икки жамоа ҳам 5 тадан ғалабага эришган ҳолда 10 тадан очко жамғарганди, Ўзбекистон-1 жамоаси фақат қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига биринчи ўринда жойлашганди. Ушбу беллашув тақдири амалда турнир ғолиби масаласини ҳал қилиши кутилаётганди.

Ўзаро баҳс кутилганидек шиддатли кечди ва драматик якун топди. Аввалига Жавоҳир Синдаров қийин вазиятда қолганига қарамай, Аржун Эригаиси билан дуранг қайд этишнинг уддасидан чиқди.

Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Праггнандҳа билан баҳсда муроса кўчасини танлади. Шамсиддин Воҳидов эса амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан очкони тенг бўлишиб олди.

Шундан кейин барчанинг эътибори Нодирбек Ёқуббоев ва Ниҳал Сарин ўртасида баҳс кетаётган доскага қаратилди. Бу баҳсда аввалига ҳиндистонлик шахматчи позиция бўйича ҳам, вақт бўйича ҳам катта устунликка эга эди, аммо кутилмаганда кетма-кет хатоларга йўл қўйди, фарзинни олдиргач эса таслим бўлди.

Шу тариқа, икки фаворит жамоа ўртасидаги баҳс мезбонларнинг 2,5-1,5 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.

Энди Ўзбекистон-1 жамоаси 23 сентябр куни турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиси Хитой билан беллашади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid