Ўзбекистон Осиё ўйинлари гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа кўрсатди
Сўнгги турда Ўзбекистон U-23 ва Вьетнам U-23 миллий жамоалари ўзаро куч синашди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.

Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчиларимиз ғалабали юришини давом эттирмоқда.
Гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон U-23 ва Вьетнам U-23 миллий жамоалари ўзаро куч синашди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги барча 3 та ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишди.
Шу тариқа Ўзбекистон “C” гуруҳида Филиппин, Қувайт ва Вьетнамни мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа билан плей-офф босқичига чиқиш масаласини ҳал қилди. Гуруҳ босқичида “оқ бўрилар” 9 та гол урди ва бир марта гол ўтказиб юборди.
