Тошкентдаги банкда фуқаронинг 300 минг доллар омонати талон-торож қилинди
Банк масъуллари омонат эгаси номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштирган.

Тошкент шаҳрида фуқаронинг омонатдаги 300 000 АҚШ долларини талон-торож қилган банк фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларидан И.М.нинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб 300 000 АҚШ долларини ўзлаштириб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
