platina.uz
Жамият

Қашқадарёда фарзандини 45 минг доллар сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди

Томонлар 14 ёшли бола учун дастлаб 30 минг доллар, орадан 15 кун ўтгач, яна 200 млн сўм беришга келишган. Сўнгра улар ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди. 

Қашқадарёда фарзандини 45 минг доллар сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди

Қашқадарё вилоятида вояга етмаган фарзандини 45 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин 3 йилга қамалди.

Маълум бўлишича, 1988 йилда туғилган Т.Э.нинг аввалги турмушидан 2011 йилда туғилган ўғил фарзанди бўлган. У кейинчалик 2019 йилда М.Э. билан оила қуриб, яна бир фарзандли бўлган.

Суд мажлисида оила бунга мажбурликдан қўл урганини айтган.

“Пул топишнинг ҳар қандай йўлини изладик. Охири эр-хотин маслаҳатлашиб катта ўғлимизни сотиб, қарзлардан қутулишга келишдик. Кейин бу ҳақда танишимга айтдим”, дейди Т.Э. ўз кўрсатмасида.

Шундан сўнг судланувчининг таниши орқали Сурхондарё вилояти Ангор туманида болани олишга рози бўлган харидор топилган. 2025 йил 8 август куни эр-хотин фарзандлари билан Ангор туманига борган. Томонлар 14 ёшли бола учун дастлаб 30 минг доллар, орадан 15 кун ўтгач, яна 200 млн сўм беришга келишган. Харидор ўша ернинг ўзида пулни берган. М.Э. пулни санаганида бир оз кам чиққан. Аёл кам чиққан пулнинг ўша қисмини турмуш ўртоғи юборишини айтган.

Шу пайт хонага 5-6 нафар ички ишлар органлари ходимлари кириб келган. Ангор туман ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Э. ва Т.Э.лар ўзларининг вояга етмаган фарзанди учун кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ушланган.

Судда М.Э. айбига иқрорлик билдириб, у фарзандини сотиш фикри турмуш ўртоғидан чиққанини, бу қарорга эса оилавий қийинчилик ва қарзлар сабаб бўлганини айтган. Т.Э. ҳам эрининг фикрларини тасдиқлаган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди ота-онани Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “б” банди (одам савдоси ) билан айбдор деб топган. Уларга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўлланиб, ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid