platina.uz
Жамият

Намангандаги талончи талабаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бир гуруҳ йигитлар бошқа йигитларнинг буюмларини зўрлик ишлатиб олиб қўйган ҳолат акс этган видеотасвирлар тарқалди. 

Намангандаги талончи талабаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Намангандаги талончи талабаларга нисбатан иш очилди.

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида бир гуруҳ йигитлар бошқа йигитларнинг буюмларини зўрлик ишлатиб олиб қўйган ҳолат акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Мазкур ҳолатга Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан изоҳ берилди.

Аниқланишича, 19 сентябр куни Наманган шаҳрининг “Даштбоғ” маҳалласи ҳудудида 2-сонли касб-ҳунар техникумининг 1-босқичида таҳсил олувчи 7 нафар талаба шу техникумнинг 4 нафар 1-босқич талабасининг ёнидаги пул, соат ва телефонларини зўрлик ишлатиш йўли билан талон-торож қилган.

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида видеотасвирда акс этган барча иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Шунингдек, мазкур ҳолат натижасида бирор-бир шахсга тан жароҳати етказилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid