platina.uz
Жамият

Тошкент осмонида кўринган ёрқин жисм бўйича изоҳ берилди

Жисмнинг ташқи кўриниши, ҳаракатланиш хусусиятлари ҳамда қолдирган изи метеор ёки болид аломатларига эга эмас. У ракета бўлиши мумкин. 

Тошкент осмонида кўринган ёрқин жисм бўйича изоҳ берилди

19 сентябр куни кечқурун ижтимоий тармоқларда Тошкент осмонида ортидан узун из қолдирган ёрқин жисм акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

ФА Астрономия институти экспертлари фото ва видеоматериалларни дастлабки таҳлил қилиб, жисмнинг ташқи кўриниши, ҳаракатланиш хусусиятлари ҳамда қолдирган изи метеор ёки болид аломатларига эга эмаслигини маълум қилди. Ушбу жисм ракета қисмига кўпроқ ўхшайди.

Институт катта илмий ходими Камолиддин Эргашевнинг сўзларига кўра, энг эҳтимолий тахмин – бу Хитойнинг "Тайюан" космодромидан учирилган Long March-2D (Chang Zheng-2D) ташувчи ракетасининг ишлаб бўлинган биринчи босқичидир. Мазкур ракета PIESAT-2 сериясидаги тўртта сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиққан эди.

"Дастлабки орбитал ҳисоб-китоблар учириш вақти, ракетанинг орбитаси ҳамда Тошкент осмонида ҳодиса кузатилган вақт ва йўналиш ўртасида жуда яхши мослик мавжудлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли ҳозирги босқичда энг эҳтимолли тушунтириш – Тошкент осмонида кузатилган ҳодиса ушбу космик учиришнинг ракета босқичи ёки ундан кейинги орбитал жараёнлардан бири билан боғлиқ бўлиши мумкин", – деди у.

Шу билан бирга, ушбу жисмни айнан мазкур ракетанинг қисми деб қатъий хулоса қилишга ҳали эрталиги айтилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid