Қорақалпоғистонлик педагог "Йил ўқитувчиси" танловида 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида маълум қилинган.

Қорақалпоғистонлик педагог "Йил ўқитувчиси" танловида 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида маълум қилинган.
Қонликўл туманидаги 2-сонли мактаб ўқитувчиси Нигора Алламбергенова яратиб берилаётган имкониятлар натижасида бугунги кунда у "Йил ўқитувчиси" танловида ғолиб бўлганини ҳамда 50 минг доллар билан мукофотланганини маълум қилди.
Маълумот учун: Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.
Педагог, шунингдек, Қонликўл туманида 2019 йилдан буён техникум биносида фаолият олиб борган 1-сонли мактаб Президент топшириғи билан бу йил қайта қуриб берилганини қайд этган.
