“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари эълон қилинди
208 ҳудуд бўйича ғолибларнинг ҳар бирига 616 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) пул мукофоти берилади.

Педагоглар ўртасида йилнинг энг катта беллашуви — Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Танловда 208 та туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) пул мукофоти билан мукофотланади.
Маълумот ўрнида: жорий йилги танловда Республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этишди. Улардан 208 нафар педагог ғолибликни қўлга киритишди.
Ғолиблар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.
