platina.uz
Жамият

Халқаро “SAT” сертификатини ноқонуний олиш схемаси фош этилди

Гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадагинуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари, 1 нафари эса Осиёнинг етакчи давлатларидан биридаги олий таълим муассасасининг пойтахтимиздаги филиали талабаси ҳисобланади.

Халқаро “SAT” сертификатини ноқонуний олиш схемаси фош этилди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда фойдаланиладиган математика ва инглиз тили бўйича халқаро “SAT” сертификатини ноқонуний тарзда олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари, 1 нафари эса Осиёнинг етакчи давлатларидан биридаги олий таълим муассасасининг пойтахтимиздаги филиали талабаси ҳисобланади.

Улар Янгиҳаёт туманидаги хусусий мактаб биносида “бункер” ташкил қилишган.

IT соҳасига ихтисослашган МЧЖ мутахассиси яширин тарзда тизимга кириб, тест саволларини ишлаш имкониятини яратган.

Талабалар эса масофадан туриб, талабгорлар ўрнига саволларни ечиш билан шуғулланишган.

Шунингдек, гуруҳ аъзоларидан бири халқаро “SAT” сертификатини олмоқчи бўлган 5 нафар фуқаронинг ҳар биридан 1,5 минг АҚШ долларидан талаб қилиб, ҳатто улардан бирининг пул маблағини криптоҳамён орқали олишга улгурган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid