platina.uz
Сиёсат

"Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги салмоқли лойиҳалар кўпаймоқда" – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева давлат раҳбари билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлди. Ташрифнинг асосий воқеаси энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа соҳалардаги қатор йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлди.

"Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги салмоқли лойиҳалар кўпаймоқда" – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева президент билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлди.

Таъкидланишича, ташрифнинг асосий воқеаси энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа соҳалардаги қатор йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлди. Уларнинг аксарияти нуфузли хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда.

“Бу — мамлакатимизга бўлган юксак ишонч ҳамда тадбиркорлик учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг амалий тасдиғидир.

Биз йўлимизда қатъий давом этамиз: сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ва кўлами бундан-да улкан янги лойиҳаларни ишга тушириш бош мақсадимиз бўлиб қолади”, – деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid