Қорақалпоғистонда докторлар учун янги шароитлар тақдим этилди
Илмий-амалий тиббиёт академияси доирасида фан, таълим ва амалиётни бирлаштирган инновацион кластер шакллантирилиб, 80 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Қорақалпоғистонда докторлар учун янги шароитлар тақдим этилди.
Оролбўйида тиббиёт соҳаси мутахассисларини халқаро стандартлар асосида тайёрлаш мақсадида 4,6 гектар майдонда 154 миллиард сўмлик замонавий мажмуа барпо этилди.
Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси доирасида фан, таълим ва амалиётни бирлаштирган инновацион кластер шакллантирилиб, 80 та янги иш ўрни ташкил этилди.
Янги академияда йилига 3 минг нафар шифокор ҳамда 6 минг 800 нафар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими малакасини ошириши мумкин.
Шунингдек, ҳар йили 100 нафарга яқин клиник ординатор тайёрланади, узоқ ҳудудлардан келадиган мутахассислар учун эса 72 ўринли замонавий меҳмонхона хизмат кўрсатади. Амалий кўникмаларни чархлаш учун 18 та симуляцион хона ташкил этилган.
Айниқса, марказда ўрнатилган Марказий Осиёда ягона «Edge Medical» жарроҳлик роботи масофавий амалиётларни юқори аниқликда бажариш имконини бермоқда.
