Жарқўрғонда педагоглар ободонлаштириш ишларига жалб этилгани айтилмоқда
Давлат меҳнат инспекцияси ҳолатни назоратга олди ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда эканини билдирди.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида педагогларни ободонлаштириш ишларига жалб этилгани ўрганилмоқда.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 56-мактаб педагоглари ободонлаштириш, кўча тозалаш ҳамда йўл бўйидаги объектларни таъмирлаш ва оқлаш ишларига жалб этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тарқатилган видеода мазкур топшириқ вилоят ҳокимлигидан келгани айтилади.
Давлат меҳнат инспекцияси ҳолатни назоратга олди.
Айни пайтда хабарларнинг ҳаққонийлиги ва педагогларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилгани ўрганилмоқда.
Қонунбузилиш аниқланса, айбдорларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилади. Инспекция мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда эканини билдирди.
