platina.uz
Жамият

Фарғонада 30 дан ортиқ одам фаст-фуддан заҳарлангани айтилмоқда

17–18 сентябр кунлари Учкўприк туманида фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Шифокорлар томонидан беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилинган. 18 сентябр куни соат 17:00 ҳолатига жами 37 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 31 нафари шифохонага ётқизилган.

Фарғонада 30 дан ортиқ одам фаст-фуддан заҳарлангани айтилмоқда

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинган фуқаролар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси маълум қилди.

2026 йил 17-18 сентябр кунлари Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Дастлабки эпидемиологик суриштирув жараёнида мурожаат қилган фуқаролар Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган "фаст-фуд" маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобчалардан бирида хот-дог ва нон-бургер каби маҳсулотларни истеъмол қилгани аниқланган.

Шифокорлар томонидан беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилинган.

2026 йил 18 сентябрь соат 17:00 ҳолатига жами 37 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 31 нафари шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда беморларга мутахассислар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Гумондаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда беморлардан текширув ўтказиш учун тегишли намуналар олинган ва тегишли лабораторияларда текширилмоқда. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик тўхтатилди.

Ҳолат бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid