platina.uz
Жаҳон

Европа Иттифоқида 13 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшгача бўлганларга эса шахсий аккаунт очишга рухсат берилмайди. Чекловлар ижтимоий тармоқлар, онлайн ўйинлар, AI чатботлари ва видео алмашиш платформаларига нисбатан қўлланилади. 

Европа Иттифоқида 13 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен болаларни ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича янги чекловларни эълон қилди.

Унга кўра, 13 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади. 15 ёшгача бўлганларга эса шахсий аккаунт очишга рухсат берилмайди.

13–15 ёшдагилар фақат ота-она ёки васий назоратидаги, имкониятлари чекланган ва кунига 1 соатлик лимит ўрнатилган махсус аккаунтлардан фойдаланиши мумкин бўлади.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун эса платформалар хавфсиз дизайн ва режимни таъминлаши шарт бўлади.

“Кўпчилик йирик технологик компанияларнинг (Big Tech) куч-қудратини ҳаддан ташқари устун ва жиловлаб бўлмайдиган деб ҳисоблашидан хабардорман. Лекин мен бунга қўшилмайман. Биз қарамлик келтириб чиқарувчи функцияларга кўникишимиз шарт эмас. Болаларнинг борган сари экстремалроқ контентларга тортилишига тоқат қилишимиз шарт эмас”, — деди Европа Комиссияси президенти.

Фон дер Ляйен, шунингдек, сунъий интеллект орқали қизларнинг суратларини очиқ-сочиқ тасвирларга айлантиришга ҳам йўл қўйилмаслиги кераклигини қатъий таъкидлади.

14 сентябр куни Politico нашри Европа Комиссияси барча Европа Иттифоқи мамлакатларида интернет платформаларидан фойдаланиш учун ягона ёш чегарасини таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди. Ўша пайтда аниқ ёш чегараси кўрсатилмаган эди. Нашрнинг хабар беришича, чекловлар ижтимоий тармоқлар, онлайн ўйинлар, AI чатботлари ва видео алмашиш платформаларига нисбатан қўлланилиши мумкин.

​7 сентябр куни Франция президенти Эммануэл Макрон 15 ёшгача бўлган болаларнинг барча Европа Иттифоқи мамлакатларида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи умумевропа ҳужжатини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Макрон ечим зарурлигини таъкидлади ва Европа Иттифоқининг ёрдамига умид қилаётганини қўшимча қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid