platina.uz
Жамият

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида 1 миллиарддан ортиқ кўчат экилган

Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз  Абдуҳакимов Корея Республикасида ўтказилган Ўрмонлар ва иқлим масалалари бўйича форумда бу ҳақда маълумот берди. 

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида 1 миллиарддан ортиқ кўчат экилган

Азиз Абдуҳакимов "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллиарддан ортиқ кўчат экилгани маълум қилди.

Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Корея Республикасида ўтказилган Ўрмонлар ва иқлим масалалари бўйича Корея – Марказий Осиё вазирлар форуми ҳамда Вазирлар диалогида иштирок этди.

Форумда Ўзбекистоннинг кўкаламзорлаштириш ва деградацияга учраган ерларни тиклаш соҳасидаги натижалари ва устувор йўналишлари тақдим этилди. Хусусан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллиарддан ортиқ кўчат экилгани, мамлакатнинг кўкаламзорлаштириш даражаси 8 фоиздан 14 фоизгача оширилгани ва уни 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсад қилингани қайд этилди.

Шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида қарийб 2 миллион гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилгани, шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўрмон ландшафтларини тиклаш ва экотуризм инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек:

— Ўзбекистон томонидан "Корея – Марказий Осиё: Яшил ҳамкорлик"ни шакллантириш ҳамда "Марказий Осиёнинг яшил қалқони" ташаббусининг амалий ижросига ўтиш;

— саксовулзорларни сақлаш ва модернизация қилиш бўйича минтақавий дастурни яратиш;

— минтақавий углерод хабини ташкил этиш;

— чўл ва қурғоқчил ҳудудларда углерод лойиҳаларини амалга оширишнинг юқори қиймати ва мураккаблигини ҳисобга оладиган “Аrid Lands Carbon Standard”ни ишлаб чиқиш каби ташаббуслар илгари сурилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid