platina.uz
Жамият

Тошкентда ўқувчилар давоматини назорат қилувчи тизим ишга туширилди

Тизим Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу мактабларга жами 446 та смарт камера ўрнатилган. Тажриба натижаларига кўра, тизимни пойтахтдаги бошқа умумтаълим мактабларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Тошкентда ўқувчилар давоматини назорат қилувчи тизим ишга туширилди

Тошкентда ўқувчилар давоматини назорат қилувчи SI Davomat тизимини жорий этиш бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазиятлар марказида пойтахт умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилиш ва дарс қолдириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси ёрдамида ўқувчиларнинг дарсларда иштирокини қайд этади.

Айни пайтда тизим Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу мактабларга жами 446 та смарт камера ўрнатилган. Тажриба натижаларига кўра, тизимни пойтахтдаги бошқа умумтаълим мактабларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Тизимнинг ишлаш механизмлари 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазиятлар марказида муҳокама қилинди. Йиғилишда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳам иштирок этди.

Ўқувчи узрли сабабсиз дарс қолдирган тақдирда, унинг ота-онасига SMS-хабарнома юборилади. Бу ҳақдаги маълумот автоматик равишда мактаб директори, профилактика инспектори, Миллий гвардия ходими ва маҳалла вакилларига ҳам етказилади, дейилади хабарда.

SI Davomat тизими ERP Maktab ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизимлари билан интеграция қилинган. Қайд этилишича, бу касаллиги сабабли дарсга келмаган ўқувчиларни узрли сабабсиз дарс қолдирганлардан ажратиш имконини беради.

Тизим маълумотлари асосида мактабларни давомат кўрсаткичларига қараб «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid