platina.uz
Жамият

Тиббиёт ОТМлари имтиҳонларида ўтиш баллари бўйича талаб кучайтирилади

Қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ёки дастурлари орқали тор соҳа мутахассисликлари бўйича (қўшимча) ихтисослаштиришга қабул бекор қилинади. Олий ҳамширалик иши бакалавриат таълим йўналиши негизида олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади.

Тиббиёт ОТМлари имтиҳонларида ўтиш баллари бўйича талаб кучайтирилади

2027/2028 ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишларига, шу жумладан, мақсадли қабул параметрлари доирасида талабаликка қабул қилишнинг минимал чегараси кириш имтиҳонларида тўплаш лозим бўлган максимал баллнинг 60 фоизи этиб белгиланади.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳасида:

- бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва резидентура дастурлари ҳар бир ўқув модулининг академик кўрсаткичларини ўзлаштиришда, шунингдек, давлат имтиҳонларида минимал ўтиш баллари шифокор мутахассисликлари учун энг юқори баллнинг
70 фоизи, ўрта тиббиёт ходими мутахассисликлари учун 60 фоиз этиб белгиланади;

- қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ёки дастурлари орқали тор соҳа мутахассисликлари бўйича (қўшимча) ихтисослаштириш бекор қилинади;

- бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура)га қабул бекор қилинади.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ҳамширалик иши касбий таълим мутахассислиги негизида тиббий ҳамроҳлик иши мутахассислиги ҳамда олий ҳамширалик иши бакалавриат таълим йўналиши негизида олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади. Бунда:

- тиббий ҳамроҳлик иши мутахассислиги ҳамда олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналишини битирган хотин-қизларга ҳамшира ҳамда эркакларга тиббиёт оғаси квалификацияси берилади;

- олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналишида давлат буюртмаси қабул параметрлари 2030/2031 ўқув йилига қадар ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid