Озодбек Назарбеков халқаро мукофот билан тақдирланди
Маданият вазири Туркиянинг “Tiyatro” нашри томонидан таъсис этилган Халқаро Ўрта ер денгизи театр мукофотига сазовор бўлди.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков халқаро мукофот билан тақдирланди.
Озодбек Назарбеков туркий дунё маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун халқаро мукофот билан тақдирланди.
Туркиянинг “Tiyatro” нашри томонидан таъсис этилган Халқаро Ўрта ер денгизи театр мукофоти ташкилий қўмитаси Ўзбекистон маданият вазирини ушбу нуфузли мукофотга лойиқ деб топган.

Тақдирлаш маросими 2026 йил 26 сентябр куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.
