platina.uz
Жамият

Ота-оналар фарзандининг баҳосини онлайн кузатиши мумкин бўлади

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги "Менинг оилам" бўлимига кириб, фарзанд ҳақидаги маълумотлар ёнидаги "Мактаб маълумотлари" тугмасини танлаш керак.

Ота-оналар фарзандининг баҳосини онлайн кузатиши мумкин бўлади

Энди фарзандининг мактабдаги баҳоларини my.gov.uz орқали кузатиш мумкин.

Ота-оналар портал орқали фарзандининг ҳар бир фан бўйича жорий ва ўртача баҳолари, шунингдек, синфдаги баҳолар статистикаси билан танишиши мумкин.

Бундан ташқари, мактаб номи ва манзили, ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар сони ҳақида ҳам маълумот олиш имкони бор.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги "Менинг оилам" бўлимига кириб, фарзанд ҳақидаги маълумотлар ёнидаги "Мактаб маълумотлари" тугмасини танлаш керак.

Тез орада мазкур порталда фарзандларнинг мактабдаги давомати тўғрисида реал вақт режимида хабар бериш имконияти ҳам ишга туширилиши режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid