Журналист Фарида Эгамбердиева Platina.uz сайти бош муҳаррири бўлди
Фарида Эгамбердиева “Шуҳрат” медали соҳиби, “Олтин қалам” мукофоти совриндори, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси саналади.

Журналист Фарида Эгамбердиева Platina.uz сайтига бош муҳаррир этиб тайинланди.
Фарида Эгамбердиева 1989 йил 28 феврал куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 2010 йилда Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2013-2019 йилларда “Даракчи” газетасида мухбир, 2019-2025 йилларда Darakchi.uz сайтида бош муҳаррир, 2025 йилдан ҳозирга қадар Zamon.uz сайтида бош муҳаррир бўлиб фаолият юритган.
Фарида Эгамбердиева “Шуҳрат” медали соҳиби, “Олтин қалам” мукофоти совриндори, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
